Энeргeтика вазирлигида матбуот-штаби ташкил этилди
Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни соҳада амалга оширилаётган ишлардан тезкор хабардор қилиш мақсадида Энергетика вазирлигида матбуот-штаби ташкил этилди.
Штаб таркибига ёқилғи-энергетика комплекси ташкилотлари матбуот котиблари жалб қилинган.
Штаб аъзолари истеъмолчилар мурожаатларига жавоблар, интервьюлар, брифинглар ташкиллаштириш, мавжуд муаммо ва унинг ечимлари тўғрисида тезкор ахборот беришни режалаштирган.
Ёқилғи-энергетика соҳасига оид барча қизиқтирган савол ва мурожаатларни press@minenegry.uz электрон манзилига юбориш мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter