Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг баланд чўққига кўтарилишда саккиз киши ҳалок бўлди

Энг баланд чўққига кўтарилишда саккиз киши ҳалок бўлди

Фото: Дзен

Ер шарининг энг баланд чўққиси (Эверест)ни забт этиш истагидаги сайёҳлар жуда кўпайиб кетди. Уларнинг сони кўплигидан ҳатто одамлардан иборат «тиқинлар» ҳосил бўлишни бошлаган.

Аммо Эверестга кўтарилиш йўлида ҳаёт билан видолашаётганлар сони ҳам ошмоқда. 2024 йил бошидан буён саккиз киши ҳалок бўлди. Ҳиндистонлик алпинист — энг сўнгги қурбон.

«Ўтган ҳафта тоғда қутқарилган 46 ёшли Банши Лаъл Катманду шифохонасида вафот этди», — деб ёзди Непал туризм департаментига асосланиб Independent нашри.

Лаълнинг нимадан ўлгани номаълум, бироқ унинг экспедиция агентлиги унда ўткир тоғ касаллиги аломатлари бўлганини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг