Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг бой одам бир кунда 15 миллиард доллар йўқотди

Энг бой одам бир кунда 15 миллиард доллар йўқотди

Фото: «REUTERS / Mike Blake»

Bloomberg агентлиги томонидан ҳисоблаб бориладиган Bloomberg Billionaires Index (BBI) савдо ва индекс маълумотларига кўра, SpaceX ва Tesla раҳбари Илон Маскнинг бойлиги Tesla акциялари баҳосининг пасайиши туфайли сўнгги бир кеча-кундузда 15 миллиард долларга камайди.

Aгентликнинг маълум қилишича, Маскнинг бойлиги 15,2 миллиард долларга камайиб, 183 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги эса 3,73 миллиардга камайиб, 186 миллиард долларни ташкил этмоқда. Шу тариқа, Безос дунёнинг энг бой одамлари рейтингида яна биринчи поғонадан жой олди, Маск эса иккинчи ўринга тушиб қолди.

Душанба куни Tesla акциялари 8,55 фоизга арзонлашиб, 714,5 долларни ташкил қилди. Пасайиш 2020 йил сентябрь ойидан бери энг қуйи кўрсаткичга эга бўлди. Amazon акциялари 2,13% га арзонлашиб, 3 180,74 долларни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг