Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Энг миналашган мамлакат» Украинага ёрдам беради

«Энг миналашган мамлакат» Украинага ёрдам беради

Фото: Human Rights Watch

Япония ва Камбоджа украин сапёрларини тайёрлашга келишиб олди. Тегишли битим бугун Токиода икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Йошимаса Хайяши ва Прак Сохонн томонидан имзоланди.

«Украинская правда» ёзишича, 2022 йил кузида президент Владимир Зеленский Камбоджа ҳукуматидан шу йўсинда ёрдам сўраганди. Гап шундаки, 1970–1990 йиллардаги урушлардан сўнг Камбоджа жаҳондаги «энг миналашган мамлакат» эди. Бу ернинг сапёрлари энг тажрибали ҳисобланади, улар кўп маротаба БМТ таклифи асосида турли мамлакатларни минадан тозалашда кўмаклашишган.

Шу йил январ ойида Камбоджа Украина давлат фавқулодда вазиятлар хизматининг 15 нафар сапёрини ўқитишга розилик берганди. Энди японлар ҳам украинларни ўқитишга қўшилмоқда.

Украина ҳукумати 2022 йилнинг ноябр ва декабр ойларида берган баёнотларга кўра, мамлакат ҳудудининг 30 фоизини миналардан тозалаш керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг