Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг қиммат сериалнинг илк кадрлари пайдо бўлди — «Узуклар ҳукмдори» (фото)

Энг қиммат сериалнинг илк кадрлари пайдо бўлди — «Узуклар ҳукмдори» (фото)

Фото: «Vanity Fair»

Узоқ сукутдан сўнг, ниҳоят, «Узуклар ҳукмдори: ҳукумат узуклари» сериалини суратга олиш жараёнидан илк кадрлар интернетда пайдо бўлди. Суратларни «Vanity Fair» жойлади.

«Узуклар ҳукмдори» сериали» гарчи Жон Роналд Руэл Толкин ғоялари бўйича олинаётган бўлса-да, мумтоз роман-эпопея ёки «Силмариллион» сюжет асосини ташкил қилмайди. Фанатларга «Иловалар» номи остида таниш, 150 бетли постскриптумли, ёзувчи асосий воқеаларни қўшимчалар билан тўлдирган, Фродо ва унинг дўсти Ўрта ернинг Иккинчи даврида узукни Мордорга етказишидан минг йил олдинги воқеалар ҳикоя қилинади.

«Узуклар ҳукмдори» сериалининг премьераси 2022 йилнинг 2 сентябрига мўлжалланган. «Amazon Prime Video» онлайн-кинотеатрида ҳафтасига биттадан  серияси намойиш этиб борилади.

«Узуклар ҳукмдори ҳозирданоқ тарихдаги энг қиммат сериалга айланди. Суратга олишга 465 миллион доллар сарфланади. Солиштириш учун — машҳур «Тахтлар ўйини» сериали бюджети 100 млн. доллардан сал ошган. Питер Жексон суратга олган трилогиялар — «Узуклар ҳукмдори»га 281 миллион доллар, «Хоббит»га 743 миллион доллар сарфланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг