Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг узун исм сабабли мамлакатнинг иккита қонуни ўзгартирилди

Энг узун исм сабабли мамлакатнинг иккита қонуни ўзгартирилди

Лоуренс Уоткинс...

Фото: Гиннесснинг рекордлар китоби

Янги Зеландияда яшовчи энг узун исм эгаси Гиннесc рекордчисига айланди. Унинг исми 2 мингдан ортиқ сўздан иборат, деб ёзмоқда Daily Mail.

Лоуренс Уоткинс 1990 йил мартида исм-фамилиясини ўзгартириб, унга 2 мингдан ортиқ иккинчи исмларни киритган. Сўнгра ўз рекордини рўйхатдан ўтказиш учун округ судига ариза топширган. Кўриб чиқиш қабул қилинган мурожаат кейин рад этилди.

«Кўп исмли» эркак таслим бўлмасдан Янги Зеландия Олий судигача чиқади ва ишни ютади. Суд Уоткинсни рекордчи деб ҳукм чиқарди, аммо бошқалар ҳам бошни қотириб юрмаслиги учун, мамлакатнинг иккита қонуни ўзгартирилди.

Гиннесснинг рекордлар китобига берган интервюсида Уоткинс доим рекордчи одамларнинг натижаларидан ҳайратланиб келганини ва ўзи ҳам «шу саҳна»нинг бир қисми бўлишни истаганини айтди.

Лоуренс Уоткинснинг тўлиқ исми Гиннесснинг рекордлар китобида олти саҳифага яқин жойни эгаллади — жами 2 253 та сўз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг