ЕОИИ мамлакатларида инфляция даражаси эълон қилинди
Қозоғистон миллий статистика идораси 2022 йил август ойи ҳолатига ЕОИИ мамлакатларида йиллик инфляция даражаси ҳақида маълумотларни эълон қилди.
Бу мамлакатлар орасида энг юқори инфляция йиллик кесимда Беларусда кузатилди — 17,9 фоиз, иккинчи ўринда — Қозоғистон (16,1 фоиз), учинчи — Қирғизистон (15,6 фоиз).
Кейинги ўринларда: Россия (14,3 фоиз) ва Арманистон (9,1 фоиз).
Бу даврда ЕОИИ зонасида озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар Қозоғистонда (21 фоиз), алкогол ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари Қирғизистонда (18,6 фоиз), уй-жой хизматлари Беларусда (13,8 фоиз) энг кўп қимматлашган.
Транспорт хизматлари Беларусда (28,1 фоиз), кийим-кечак ва пойабзал Қозоғистонда (11,7 фоиз) ҳаммадан кўп қимматлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter