Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ерда кучли геомагнит бўронлар бошланмоқда

Ерда кучли геомагнит бўронлар бошланмоқда

Фото: Google.

Бугун, 21 июл кунидан Ерда янги геомагнит бўронлар бошланмоқда. Бу ҳақда Spaceweather.com портали АҚШ Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармасига асосланиб хабар берди.

Пайшанбадан жумага ўтар кечаси 5 магнитудали магнит бўрони прогноз қилинган.

Океан ва атмосфера тадқиқотлари бошқармаси маълумотларига кўра, июл ойида Ерда магнит фони кучайган.

К индексли энг кучли бўронлар 14 июлдан 16 июлгача содир бўлган. Кейинги кучли магнит ҳодисалари 22-23 июл кунлари кутилмоқда.

Бу кунларда соғлиғида муаммоси бор одамлар, жумладан, кексалар ва сурункали касалликларга чалинганларнинг аҳволи ёмонлашади. Симптомлар бош оғриғи, заифлик, депрессия, уйқусизлик, асабийлашиш, қон босимининг кўтарилиши шаклида намоён бўлади.

Шифокорлар бу вақтда чекиш, спиртли ичимликлар, ёғли овқатларни тўхтатишни, тоза ҳавода кўпроқ юришни ва етарлича ухлашни тавсия қилади. Чой, массаж, гимнастика кабилар бўрон оқибатларини енгишга ёрдам беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг