Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Финляндия билан НАТО масаласида гаплашишга рози

Эрдўғон Финляндия билан НАТО масаласида гаплашишга рози

Фото: Noi.md

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиши масаласида ушбу мамлакат вакили билан музокара ўтказишга рози. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Эрдўғон матбуотга баёнотида шу масалада Нидерландия бош вазири Марк Рютте билан гаплашганини айтди. Қолаверса, эртага Буюк Британия вакили билан ҳам мулоқот қилади.

Туркия президенти Британия ва Финляндия раҳбарларидан айнан қайси бирлари билан суҳбатлашишини очиқламади.

Курдистон ишчи партиясига бошпана берган Финляндия ва Швецияни Туркия НАТОда кўришни истамаяпти. Мулоқотлардан мақсад — Туркияни кўндириш.

Аввалроқ Финляндия президенти Ниинистё ҳамда Швеция бош вазири Андерсон Оқ уйда қабул қилинган, ушбу баҳсли масалада Байден Эрдўғон билан тил топишишига умид билдирилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг