Эрдўғон кейинги ҳафтада Ўзбекистонга келади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ноябр ойидаги режалари билан бўлишди.
“Шу ойда Ар-Риёдда Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади. Биз ушбу саммитда қатнашамиз. Кейинги ҳафтада эса Ўзбекистонга ташриф буюрамиз. Бу жуда масъулиятда вақтдаги муҳим ташрифлар”, – деб айтган Туркия етакчиси.
Эрдўғон, шунингдек, Эрон президенти ноябр ойи охирида расмий ташриф билан Туркияга келиши, у билан минтақавий масалаларни муҳокама қилишини айтиб ўтган.
Ҳозирча ТИВ Туркия президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида хабар бергани йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter