Эрдўғон сафари давомида инглизларга нимани таклиф қилди?

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон расмий ташриф билан Буюк Британияда бўлиб турибди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.
«Турк-инглиз ширинсўз форуми»да сўз олган Туркия етакчиси фақат товар ва хизмат кўрсатиш соҳасида эмас, балки қўшимча қиймати юқори бўлган маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқаришни таклиф қилди.
«Туризм соҳасида икки давлат – Туркия ва Буюк Британия ўртасида анчадан бери турғунлик кузатилаётган эди. Шукурки, бу йил туризм анча жонланиб қолди. Ҳар йили Туркияга 40 миллион нафар сайёҳ келади. Улар орасида англияликларни ҳам кўришни истайман», – деган Эрдўғон.
Эрдўғон ташриф давомида Буюк Британия бош вазири ҳамда қиролича Елизавета II билан ҳам кўришади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter