Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди

Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди

«Террорчилар ва терроризмдан сиёсий фаолият сифатида фойдаланаётганлар учун Туркия эшиклари ёпиқдир». Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

«Албатта, биз ҳамма билан ҳар қандай масалани гаплашишга тайёрмиз, бироқ бизнинг эшикларимиз террорчилар ҳамда террор ташкилотлари ниқоби остида сиёсат майдонида ўйнаганлар учун ёпиқ. Туркия терроризм учун 40 йил бадал тўлади, биз эса яна 40 йил давомида бунга тоқат қилмаймиз», деб ёзади Эрдўған.

Туркия раҳбари «бу юкдан мамлакатнинг қутулиш вақти келганини» қайд этди. Эрдўғон Туркия мухолифатини террор ташкилотлари билан алоқадаликда ҳам айблади.

Туркия президентининг бундай чиқишлари 31 март куни бўлиб ўтадиган маҳаллий ҳокимият сайловлари фонида давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг