Эрдўғон ва Путин «Турк оқими» газ қувурини очишди

Бугун, 8 январь куни Истанбулда Россия, Туркия, Сербия президентлари ҳамда Болгария бош вазири «Турк оқими» газ қувурини ишга туширишди, дея хабар берди «РИА Новости».
Эрдўғоннинг айтишича, Россия ва Туркия энергетика соҳасидаги ҳамкорлик лойиҳаларини давом эттиради.
«Турк оқими» — ҳар бири 15,75 миллиард кубометрлик иккита тармоқ бўлиб, биттаси Туркияни, иккинчиси Жанубий ва Жануби-Шарқий Европа мамлакатларини Россия гази билан таъминлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter