Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Эркатой» Тошкент марказидаги кўчада 176 тезликда машина ҳайдади

«Эркатой» Тошкент марказидаги кўчада 176 тезликда машина ҳайдади

Жорий йилнинг 10 январь куни ижтимоий тармоқларда ёш ҳайдовчининг йўл қоидаларини қўпол равишда бузиб ҳаракатланган видеоси тарқалди. Видеода йигит отасини Ички ишлар вазирлигида ишлашини билдиргани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ҳолат юзасидан ИИВ ва ЙҲХБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилган. Аниқланишича, мазкур қоидабузарлик 2006 йилда туғилган А.И. томонидан содир этилган.

Тошкент шаҳар ИИББ Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХБ ходимлари томонидан вояга етмаган йигит ва унинг онаси билан суҳбатлашган. Суҳбат давомида боланинг отаси ИИВда фаолият олиб бормаслиги, «Ўздон» АКда ишлаши қайд этилган.

Вояга етмаган йигит пойтахтдаги Шота Руставели кўчасида қизил чироқларга ҳам амал қилмасдан 174-176 км/соат тезликда ҳайдовчилик гувоҳномасиз ҳаракатланган.

Мазкур ҳолат юзасидан йигитнинг онасига нисбатан МЖТКнинг 47-моддаси («болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик») бўйича мамурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Суриштирув давомида ЙПХ ходимлари томонидан Equinox автомобили ҳам топилиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг