Эркинжон Турдимов Тошкентдаги IT Паркка ташриф буюрди
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов делегацияси билан Тошкент шаҳридаги IT Паркка ташриф буюрди. Вилоят ҳокимини IT Парк директори Фарҳод Ибрагимов ҳамда унинг стартап экотизимларини ривожлантириш бўйича ўринбосари Абдулаҳад Қўчқаров кутиб олди.
Делегация IT Парк фаолияти ва ташкилот зиммасидаги истиқболлар билан танишди.
Учрашув доирасида IT Парк резиденти «Revochain Technology» МЧЖ директори Нодир Турдиматов яқинда очилган IT Парк шоурумида ўзининг «Monterra Agro» ва «Monterra Mining» лойиҳаларини намойиш қилди.
Шунингдек, Самарқанд делегацияси учун бўлажак IT шаҳар қурилаётган ҳудудга экскурсия уюштирилди. Меҳмонлар, шунингдек, қурилиш тугагандан сўнг у ерда қандай фаолият олиб борилиши ҳақида гапириб беришди.
«Бундай ташрифлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади, шунингдек, давлат ташкилотлари, идоралар ва IT Парк ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлайди», дейилади IT Парк матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter