Эркинжон Турдимовга архитектор-маслаҳатчи тайинланди

Турдиалиева Тахмина Ҳусановна вилоят ҳокимининг архитектура ва қурилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Эркинжон Турдимовнинг фейсбук саҳифасида маълум қилинди.
Тахмина Турдиалиева Тошкент архитектура-қурилиш институтида, Хитойнинг «Wuhan University of Technology» ҳамда «Huazhong University of Science and Technology» олий таълим муассасаларида таҳсил олган. «Yacademy» ёш архитекторлар академиясида малака оширган.
Мазкур тайинловга қадар Т.Турдиалиева Хитойнинг «Cube design» халқаро архитектура фирмасида архитектор сифатида фаолият олиб борган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter