Эрлинг Ҳоланд АПЛ рекордини ўрнатди
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Англия премер-лигасидаги 111-ўйинида 100-голини киритиб, турнир рекордини ўрнатди. Яъни ҳали ҳеч ким ушбу натижага бунчалик тез эришмаган.
Тарихий воқеа АПЛ доирасида «Фулҳэм»га қарши сафар ўйинида юз берди. Ҳоланд 17-дақиқада гол урди. Аммо ғалаба осонликча қўлга киритилмади.
Фулҳем — Манчестер Сити — 4:5
Голлар: Смит-Роу (45+2), Ивоби (57), Чуквуезе (72, 78) — Ҳоланд (17), Рейндерс (37), Фоден (44, 48), Берге (автогол, 54)
Англия чемпионатида «Ман Сити» иккинчи ўринда (28 очко), «Фулҳэм» 15-ўринда (17) бормоқда.
Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни майдонга туширмади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter