Эронда Исроил ҳужумларининг қурбонлари сони эълон қилинди

Эронда Исроил ҳужумлари бошланганидан буён 500 га яқин киши ҳалок бўлди, дея хабар беради давлат телеканали.
Эрон давлат телевидениеси мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосланиб хабар берган. Айтилишича, Исроил ҳужум бошлаган 13 июн кунидан бери тахминан 500 киши ҳалок бўлган.
Манбанинг қўшимча қилишича, 3000 дан ортиқ одам жароҳат олган.
"Эрон инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари" ташкилоти қурбонлар сони бундан деярли икки баравар кўплигини тахмин қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 июн куни АҚШ Исроил ҳужумларига қўшилди. Натижада вазият янада кескинлашди. АҚШ томони Эроннинг уч ядровий объектига зарба берганини маълум қилди.
Аввалроқ Пентагон раҳбари Пит Хегсет Эрон ядровий иншоотларига зарба бериш тафсилотларини ошкор қилгани ва ўтказилган ҳарбий амалиётнинг диаграммасини кўрсатгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter