Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эски банкнотлар қачон муомаладан чиқарилиши айтилди

Эски банкнотлар қачон муомаладан чиқарилиши айтилди

Марказий банк қачон янги банкнотадан тўлиқ фойдаланиш бошланиши, эски пуллар муомаладан чиқарилиши ҳақидаги саволга жавоб берган.

«2021 йилда дастлаб янги номиналдаги, яъни 2 000 сўмлик ва 20 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди. Шунингдек, 2021 йилнинг август ва декабрь ойларидан босқичма-босқич янги кўринишдаги 5 000, 10 000, 50 000, 100 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди ҳамда ушбу банкнотлар шу номиналдаги эски намунадаги банкнотлар билан параллел равишда муомалада бўлиши, яъни эски намунадаги 5 000, 10 000, 50 000, 100 000 сўмлик банкнотлар тўлов қобилиятини йўқотмаслиги белгиланди», дейилади изоҳда.

Айтилишича, эски намунадаги банкнотлар табиий йўл билан, яъни муомалада бўлиши жараёнида эскирган ва тўловга яроқсиз ҳолга келганлари муомаладан қайтариб олинмоқда. Муомалада айланаётган банкнотлар сони 2,5 млрд. донадан ортиқ бўлса, шундан 201 млн. донадан зиёди 2021 йил намунасидаги банкнотлар ҳисобланади.

Муомалада эски намунадаги банкнотлар салмоғи юқори эканини инобатга олиб, уларнинг муомаладан чиқариш муддатлари чекланмагани айтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг