Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эстония бош вазири ва ҳукумати истеъфога чиқди

Эстония бош вазири ва ҳукумати истеъфога чиқди

Фото: Geert Vanden Wijngaert/AP

Эстония бош вазири Кая Каллас ва мамлакат ҳукумати истеъфога чиқди — улар янги ҳукумат шакллангунга қадар ишлаб туради. Бу ҳақда ERR портали хабар берди.

Бугун эрталаб мамлакат ҳукумати навбатдан ташқари йиғилиш ўтказиб, ушбу қарор эълон қилинди.

Кая Калласнинг истеъфосига сабаб — Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбарлигига Жозеп Боррел ўрнига унинг номзоди қўйилганидир. Эстония ҳукуматини иқлим масалалари вазири Кристен Михал бошқариши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг