Эстония ва Латвия рус автомобиллари билан мамлакатга киришни тақиқлади
Эстония Россия давлат рақамлари бўлган автомобилларни олиб киришни тақиқлади.
Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Маргус Цахкна чекловларнинг бугун, 13 сентябрдан кучга кирганини маълум қилди.
Бундан бир кун олдин, 12 сентябр куни Латвия ҳукумати ҳам Россия давлат рақамларига эга бўлган автомобилларга нисбатан мазкур тақиқни жорий қилган эди.
12 сентябр куни маҳаллий вақт билан соат 18:00 дан бошлаб кучга кирган ушбу чеклов Россия ва Беларус давлатлари билан чегара постларида кучга кирди.
Латвия чегарачилари ҳайдовчилардан Россия ва Беларус ҳудудига қайтишни таклиф қила бошлаган. Агар улар талабни бажаришдан бош тортсалар, машинани мусодара қилишлари мумкин. Мамлакат ҳудудида шахсий транспорт сифатида фойдаланиб келинган автомашина эгаларига ҳам Латвия ҳудудидан чиқиб кетиш тавсия қилинмоқда.
Ушбу тақиқ Европа Иттифоқининг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари автомашиналарига тааллуқли эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter