Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕТТБ Ўзбекистон суғориш тизими учун суверен кредит ажратади

ЕТТБ Ўзбекистон суғориш тизими учун суверен кредит ажратади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистонда 110 та суғориш насос станциясини модернизация қилиш учун 250 миллион долларгача суверен кредит ажратади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.

Битим Тошкент халқаро инвестиция форумида имзоланган. Суверен кредит — давлат зиммасидаги қарз ҳисобланади.

Лойиҳа 10 та ҳудудни қамраб олади ва миллий суғориш тизимини модернизация қилиш дастурига хизмат қилади. Натижада йилига 251 минг МВт электр тежалади, атмосферага чиқадиган карбонат ангидрид миқдори 117 минг тоннага камаяди. Насос станцияларига қуёш панеллари ҳам ўрнатилади.

Ҳозирда ЕТТБнинг Ўзбекистондаги портфели 5,6 млрд евродан ошиқ бўлиб, 181 та лойиҳани ўз ичига олади. Маблағларнинг аксарияти хусусий секторга йўналтирилган. Ўзбекистон беш йилдирки, ЕТТБ инвестицияларининг минтақадаги энг йирик йўналиши бўлиб қолмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг