Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа лигаси 1/8 финал. Шомуродов «Рома»га ғалаба келтирди

Европа лигаси 1/8 финал. Шомуродов «Рома»га ғалаба келтирди

Европа лигасида 1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди.

«Рома» ўз майдонида «Атлетик Билбао»ни қийинчилик билан мағлуб этди. Римликларнинг ғалаба голини захирадан майдонга тушган Элдор Шомуродов 90+3 дақиқада киритди. Сал аввалроқ Шомуродовнинг ҳужумини тўхтатган баск футболчиси қизил карточка олиб майдонни тарк этганди. Элдор жамоаси учун жуда муҳим ўйинни ўтказди. 

Марказий ўйинда «Манчестер Юнайтед» сафарда «Реал Сосиедад» билан дурангга имзо чекди. «Тоттенҳэм» Нидерландияда «АЗ»га кичик ҳисобда ютқазди, «Фенербаҳче» ўз уйида «Рейнжерс»дан енгилди, «Лион» Руминияда ғалаба нашидасини сурди.

Европа лигаси. 1/8 финал. Дастлабки ўйинлар

Рома – Атлетик 2:1

Реал Сосиедад – МЮ 1:1 

АЗ – Тоттенҳэм 1:0

Фенербаҳче – Рейнжерс 1:3

Стяуа – Лион 1:3

Аякс – Айнтрахт 1:2

Виктория Плзен – Лацио 1:2

Будё-Глимт – Олимпиакос 3:0

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг