Европа лигаси: «МЮ» ўйиндан чиқди — «Севилья» финалда!
Европа лигасининг кечаги илк яримфинал ўйинида «Севилья» ва «Манчестер Юнайтед» тўқнашди.
Ўйиннинг 9-дақиқасида Бруну Фернандеш пенальтидан киритган гол инглизларни олдинга олиб чиқди.
Бунга испанлар биринчи таймнинг ўрталари ва иккинчи тайм охирларида Сусо ҳамда Люк Де Йонгларнинг голлари билан жавоб беришди: «Севилья» — «Манчестер Юнайтед» — 2:1.
«Севилья» ўз тарихида олтинчи маротаба турнир финалига йўл олди. Эътиборли жиҳати, олдинги бешта финалнинг барчасида клуб кубокни қўлга киритган.
Факт
- «Севилья» 21-асрда еврокубоклар финалига энг кўп чиққан жамоага айланди — 11 та финал. Андалузияликлар бешта ЕЛ финалида ҳам ғалаба қозонишган, Супекубокдаги тўртта ўйинни эса бой беришган.
- Иккинчи ўринда — «Реал Мадрид» (10 та финал — бештаси ЕЧЛ финали, бештаси Супекубок ўйини).
- Учинчи ўринда — «Ливерпуль» (9 та финал — тўрттаси ЕЧЛ финали, иккитаси ЕЛ финали, учтаси Суперкубок ўйини).
«Севилья»нинг финалдаги рақиби «Интер» — «Шахтёр» ўйинида аниқланади.
Европа лигаси. Плей-офф. Яримфинал
«Севилья» (Испания) — «Манчестер Юнайтед» (Англия) — 2:1
Голлар: Сусо (26), Де Йонг (78) — Фернандеш (9).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter