Европа лигасида 16 жамоа курашни давом эттиради — бугун қуръа ташланади
Европа лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми ҳал қилувчи паллага кирди. 26 феврал санасида нимчорак финалнинг сўнгги иштирокчиларини аниқлаб берган жавоб ўйинлари бўлиб ўтди.
Европа лигаси. Барча жавоб ўйинларининг натижалари:
- Штутгарт — Селтик 0:1 (умумий ҳисоб 4:2)
- Црвена Звезда — Лилл 0:2 (умумий ҳисоб 1:2)
- Виктория Плзен — Панатинаикос 1:1 (умумий ҳисоб 3:3, пеналтилар бўйича «Виктория» ғалаба қозонди).
- Ференцварош — Лудогорец 2:0 (умумий ҳисоб 3:2)
- Селта — ПАОК 1:0 (умумий ҳисоб 3:1)
- Болоня — Бранн 1:0 (умумий ҳисоб 2:0)
- Ноттингем Форест — Фенербаҳче 1:2 (умумий ҳисоб 4:2)
- Генк — Динамо Загреб 3:3 (умумий ҳисоб 6:4)
Плей-офф босқичидан ўтган 8 та жамоа гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри йўлланма олган 8 та жамоага қўшилди. Энди мусобақада қуйидаги 16 жамоа курашни давом эттиради:
Тўғридан-тўғри чиққанлар: «Лион», «Астон Вилла», «Митюлланд», «Реал Бетис», «Порту», «Брага», «Фрайбург», «Рома».
Плей-офф орқали чиққанлар: «Штутгарт», «Лилл», «Ференцварош», «Виктория Плзен», «Болоня», «Селта», «Генк», «Ноттингем Форест».
Бугун, 27 феврал куни Нйон шаҳрида (Швейцария) нимчорак финал жуфтликларини аниқлаш учун қуръа ташланади. Ўйинлар 12 ва 19 март кунларига белгиланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter