Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа мамлакатлари вакцинанинг ортидан жанжал кўтаришмоқда

Европа мамлакатлари вакцинанинг ортидан жанжал кўтаришмоқда

Фото: «Zen.yandex.ru»

Италия коронавирусга қарши вакцинани етказиб беришни кечиктиргани боис Американинг Pfizer фармацевтика компаниясини судга бермоқчи, деди Италиянинг минтақавий масалалар бўйича вазири Франческо Бочча. Бу ҳақда Rai News 24 телеканали хабар берган.

«Биз Европа келишувларида эришилган муносабатларда мамлакатимизга нисбатан ҳурмат ва шаффофликни талаб қиламиз», — деди Бочча.

Сиёсатчи дори-дармон етказиб беришда огоҳлантиришсиз бир томонлама қисқартиришга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.

Aввалроқ SARS-CoV-2 коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган Pfizer фармацевтика компанияси ишлаб чиқариш модернизация қилингунга қадар Европа мамлакатларига препарат етказиб берилиши камайтирилиши ҳақида хабар берган эди.

Фирма буни ишлаб чиқариш қувватини кенгайтираётгани, йилига 1,3 миллиард доза ўрнига 2 миллиард доза дори ишлаб чиқаришни режалаштираётгани билан изоҳлаган. Дастлабки маълумотларга кўра, вазият февраль ойида ўзгариши кутилмоқда.

Pfizer ва BioNTech компаниялари вакцина етказиб беришни камайтирганлигидан ғазабланган Дания, Латвия, Литва, Финляндия, Швеция ва Эстония Европа Комиссиясига хат юборишди. Улар Европа Иттифоқининг асосий ижро этувчи органини дори воситаларини етказиб беришда барқарорлик ва шаффофликка эришиш учун компанияларга босим ўтказишга чақиришди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг