Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европада пандемия энг охири кириб борган мамлакат коронавирусни енгди

Европада пандемия энг охири кириб борган мамлакат коронавирусни енгди

Мило Жуканович.

Фото: «Global Look Press/Zhang Liyun»

17 март куни берган хабаримизда Черногория Европада коронавирус қадами етмаган ягона мамлакат эканини маълум қилгандик. Ўшанда вазиятни тўғри баҳолаган мамлакат ҳукумати инфекцияга қарши курашиш чораларини олдиндан кўра бошлаган, хусусан, коронавирус пандемиясининг олдини олиш мақсадида чегараларни хорижликлар учун 15 кунга ёпган, мамлакатдаги барча меҳмонхоналар ва ресторанлар фаолиятини вақтинча тўхтатиб, дўконлардаги харидорлар сонини чеклашга киришиб кетганди.

Ҳар қанча қилмасин, Черногория барибир «нейтрал мамлакат» бўлиб қола олмади — 18 март куни бир йўла 6 кишида коронавирус қайд этилди. Кейинчалик уларнинг сони 324 нафарга етди. Аммо энди бу ўтмишда қолди.

Мамлакат президенти Мило Жуканович бугун «Twitter» орқали хушхабар улашди:

«Черногория коронавирус билан курашда муваффақият қозонди! Энди касаллар йўқ! Энг бебаҳо қадрият — инсонлар ҳаёти учун буюк курашнинг бу босқичи ортда қолди», — дейилади хабарда.

#Montenegro has successfully defeated the #coronavirus!
Zero diseased!
This stage of the fight for the most sacred value – human lives – is over. (1/5)

— Milo Đukanović (@predsjednik_cg) May 24, 2020

Президент таъкидлайдики, Черногория давлат органлари ва жамиятнинг ҳар бир аъзоси масъулиятни ўта юқори ҳис этиши эвазига инфекцияни мағлуб этди.

Мамлакат жамият саломатлиги институти хабарига кўра, 68 кундан бери биронта янги бемор қайд этилмади. Барча беморлар соғайиб кетган.

Уруш қурбонларсиз бўлмайди: коронавирус пандемияси даврида Черногорияда жами 324 киши касалланиб, 9 нафари вафот этди.

Биз 15 май куни Словения Европада коронавирусни енгган илк мамлакатга айлангани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг