Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европарламент Россия ва Беларусни SWIFTдан тўлиқ ўчиришга чақирди

Европарламент Россия ва Беларусни SWIFTдан тўлиқ ўчиришга чақирди

Фото: RT

Европарламент депутатлари Россиянинг Украинага ҳужуми қораланган резолюцияни бир овоздан қабул қилишди.

Резолюцияда асосан қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

  • Европарламент депутатлари Европа Иттифоқини ушбу иттифоққа аъзо бўлиш учун Украинага номзодлик мақомини беришга чақиришди.
  • Россиядан нефт ва газ импортини чеклаш ҳамда барча портларни Россия кемалари учун ёпиш.
  • РФга қарши санкциялар кенгайтирилиши ва «иқтисодиёти ва ҳарбий-саноат базасининг стратегик кучсизланиши»га қаратилиши керак.
  • Европарламент ЕИни Россия ва Беларусни SWIFTдан тўлиқ ўчиришга чақирди.
  • ЕИ мамлакатларида РФнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари сонини қисқартириш.
  • Украина иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун кўп миллиардли ёрдам режаси тайёрлаш.
  • РФ ва Беларуснинг ҳарбий ва фуқаролик ускуналари учун дастурий таъминот лицензиялари амал қилишини тўхтатиш.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг