Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Facebook» фойдаланувчилар ўз суратлари ҳақида хабар топиши учун юзни таниш технологиясидан фойдаланади

«Facebook» фойдаланувчилар ўз суратлари ҳақида хабар топиши учун юзни таниш технологиясидан фойдаланади

Яқин кунларда функциядан кўплаб давлатларда фойдаланиш мумкин бўлади.

Фото: «Itc.ua»

«Facebook» компанияси ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари шахсини ҳимоя қилувчи янги қурилмани намойиш этди, деб хабар берди «ITC.ua».

Ушбу қурилма юзни таниш технологияси асосида ишлайди. Унинг ёрдамида фойдаланувчи ўзининг тасвири туширилган сурат ижтимоий тармоққа жойлаштирилганида хабар топади. Тизим фойдаланувчи қайд этилмаган суратлар ҳақида ҳам маълумот юборади.

«Facebook» тизими томонидан аниқланган фойдаланувчи ушбу суратда ўзини қайд этиб қўйиши, бу ҳақда келган хабарни ўчириб ташлаши ёки суратдаги ўзи эмаслигини белгилаши мумкин. Шунингдек, пост муаллифига мурожаат қилиб суратни ўчириб ташлашни сўрашга ҳам ҳақли.

Янги алгоритм «шахсиятни ўғирлаш» каби салбий ҳолатларга қарши самарали курашишда ёрдам беради.

Агарда кимдир ўзини бошқа одам деб таништирса ва аватарига бошқа кишининг суратини жойлаштирса, тизим буни аниқлаши керак. Бундан ташқари, дастурчиларнинг қайд этишича, фотодаги матнли кузатувчи сабаб кўриш қобилияти паст бўлганлар у ердаги одамлар орқали суратга аниқлик киритиши мумкин.

Ягона чеклов — ушбу функция махфийлик созламалари орқали ҳимояланган фотосуратлар билан ишламайди. Яъни, созламалар орқали бегона одам томонидан «қулф осилган» сурати ҳақида фойдаланувчи ҳеч қандай хабар олмайди.

Яқин кунларда функциядан кўплаб давлатларда фойдаланиш мумкин бўлади, фақатгина Канада ва Европа Иттифоқидан ташқари. Уларда технология сал кейинроқ ишга туширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг