Фарғона коронавирусдан холи вилоятга айланди

Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган сўнгги бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берган.
Фарғонада тузалган сўнгги бемор (40 ёшли эркак) ушбу вилоятнинг Олтиариқ туманидан бўлиб, коронивирус инфекциясига чалинган фуқаролар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Шундай қилиб, вилоятдаги фидойи шифокорлар саъй-ҳаракати туфайли коронавирус инфекциясига чалинган 157 нафар беморнинг барчаси бутунлай соғайди.
Бунгача Қашқадарё ва Жиззахдаги барча беморлар соғайган эди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2077 нафарни ташкил этмоқда. Жами юқтирган сони эса 2620 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter