Фарғона ва Қашқадарёда ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар фош қилинди
Қашқадарё вилоятида икк нафар – Г.Х. ва М.Р. исмли шахслар фуқаро Г.Ғ.ни Қарши шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйишларини айтиб, ундан бунинг эвазига 1 300 АҚШ доллари сўраган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахслар Г.Ғ.дан сўралган пулларни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Қува туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Ў. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, унинг қўшни Қирғизистон Республикаси университетидаги ўқишини Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиалига кўчириб бериши эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter