Фарғонада 18 млрд сўмлик табиий газ талон-тарож қилингани аниқланди

Фарғона вилоятида март ойи давомида улгуржи истеъмолчилар томонидан 18 млрд сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йил март ойи давомида «Ўзенергоинспексия» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 6 та улгуржи истеъмолчи томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланилаётгани аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига етказилган умумий зарар миқдори 18,352 млрд сўмни ташкил этган. Жумладан:
Фарғона шаҳрида жойлашган хусусий корхонага қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида ҳеч қандай ҳужжатларсиз 18,314 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Ҳозирда қоидабузарларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қонуний баҳо берилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter