Фарғонада авария юзага келди

Бугун, 29 декабр куни соат 12:56 да Фарғона вилоятида 110 кВли «L-YA-O‘z» электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, мазкур носозликни зудлик билан бартараф қилиш мақсадида соат 16:00 гача тармоқ таъмирга чиқарилган.
«Ҳозирги вақтда Бешариқ, Бувайда ҳамда Ўзбекистон туманларининг айрим истеъмолчилари (8000 та) электр таъминотидан узилган.
Айни пайтда юқори кучланишли электр узатиш тармоғидаги носозлик махсус бригада томонидан бартараф этилмоқда», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter