Фарғонада аёлга ташланган икки шахсга жазо тайинланди
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида аёл ва икки эркак ўртасида юз берган жанжал иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, аввалроқ ижтимоий тармоқларда бир нечта эркак ва аёл ўртасида жанжал акс этган видео тарқалган. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 9 январь куни «102» қисқа рақамига фуқаро З.С. (аёл) мурожаат қилган. Аёл мурожаатида Фарғона шаҳар марказида 3 нафар шахс уни ҳақорат қилиб, жанжаллашгани ҳақида хабар берган. Аёлга ташланган шахслар киракашлик билан шуғулланувчи фуқаролар экани маълум бўлган. Жабрланувчининг автомобилларни тасвирга олаётгани уларнинг ғазабини қўзғатган.
Мазкур мурожаат Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олинган ва тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига тақдим қилинган.
Суд чиқарган қарорга кўра, икки нафар ҳайдовчи МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 3 баравари (1 млн 20 минг сўм) миқдорида жарима солинган.
Ҳуқуқбузарлик содир қилган ҳайдовчилар ишидан пушаймонлигини билдириб, бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигига ваъда берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter