Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада ИИБ бошлиғи ва унинг ўринбосари «иш»и юзасидан суд бошланди

Фарғонада ИИБ бошлиғи ва унинг ўринбосари «иш»и юзасидан суд бошланди

Олий суд матбуот хизмати бир муддат олдин «Кунўз» нашри эълон қилган зўравонлик ва туҳмат воқеаси юзасидан Фарғона вилояти Фурқат тумани  ИИБнинг собиқ бошлиғи ҳамда унинг биринчи ўринбосари устидан суд иши бошланганини маълум қилди.

Интернет нашрнинг жабрланувчига таяниб маълум қилишича, ИИБнинг икки нафар мансабдори ва яна биьр нечта тезкор ходимлари жабрланувчи аёл ҳамда туман солиқ инспекцияси бошлиғига туҳмат уюштириб, уларга нисбатан жисмоний куч ишлатган. 

Олий суд матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, Фурқат тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган 39 ёшли А.Х. ва Фурқат тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган 34 ёшли Ж.Р.ларга оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Қува туман судида кўриб чиқилмоқда.

Тергов органининг хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми «а», «б» бандлари, 141-3-моддаси (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) 2-қисми «б» банди, 142-моддаси (фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш), 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми, 230-2-моддаси (тезкор-қидирув фаолияти натижаларини сохталаштириш (қалбакилаштириш) 1-қисми ва 234-моддаси (қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Ўз навбатида, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ушбу ҳолатни назоратга олганини маълум қилди.

«Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қонуний қарор қабул қилиниши юзасидан тегишли парламент назорати ўрнатилди», – дейилади Сенат хабарида. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг