Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада иссиқхонасида кўкнори етиштираётган «деҳқон» фош қилинди

Фарғонада иссиқхонасида кўкнори етиштираётган «деҳқон» фош қилинди

Фарғона вилоят Олтиариқ туманида томорқасидаги иссиқхонада кўп миқдордаги кўкнори гиёҳвандлик моддасини етиштирган шахс аниқланди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 18 март куни Фарғона вилоят ИИБ, ДХХ ҳамда Олтиариқ ИИБ тезкор ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирда «Чинортаги» МФЙ да яшовчи, 1961 йилда туғилган фуқаро яшаш уйи томорқасида жойлашган иссиқхонада жами 1 800 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётгани маълум бўлган.

Бундан ташқари, мазкур уйнинг оғилхонасида қуритилган ҳолдаги 6 кг кўкнори гиёҳвандлик моддасининг қуритилган пояларини сақлаётгани фош бўлган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг