Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада МИБ инспекторларига скутерлар топширилди

Фарғонада МИБ инспекторларига скутерлар топширилди

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Ислом Каримов номидаги Фарғона вилоят Театр-концерт саройида Мажбурий ижро бюросининг туман ва шаҳар бўлимлари инспекторларига мопед-скутерларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ахборот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси энергия ресурслари учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундириш, электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-торожликнинг олдини олиш, суд қарорлари ва бошқа ҳужжатларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш каби муҳим вазифаларни бажаришга хизмат қиляпти.

Маросимда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғи Муродхон Аҳмедов ҳамда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исмоилов иштирок этди.

Тадбирда 3 нафар бюро раҳбарига хизмат автомашиналари, барча туман ва шаҳар бюро инспекторларига замонавий мопед улов — скутер калитлари тантанали равишда топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг