Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада одам ўлдирган шахс Қирғизистонда ушланди

Фарғонада одам ўлдирган шахс Қирғизистонда ушланди

Қирғизистон ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, тезкор тадбирлар давомида оғир жиноятни содир этган Ўзбекистон фуқароси шу давлатда қўлга тушган.

Айтилишича, Ўзбекистон фуқароси Б.С. (1999 йилда туғилган) халқаро қидирувган берилган. 2020 йилда унга нисбатан Фарғона ички ишлар бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан қидирув эълон қилинган.

Маълумотларга кўра, у 2020 йил февралда бир фуқаро билан жанжаллашган ва уни пичоқлаган. Жабрланувчи олган жароҳатларидан вафот этган. Шундан сўнг Б.С. Қирғизистонга қочиб ўтган.

Айни пайтда Б.С. Бишкек ички ишлар бошқармасида сақланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг