Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди

Фарғонада пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди

Архив фото

Бугун, 27 сентябрь куни соат 13:27да Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани «Полосон» МФЙ, Марғилон кўчасида жойлашган пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди.

ФВВ хабарига кўра, воқеа жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:35 да етиб бориб, соат 14:00 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 14:34 да батамом ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас