Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонадаги газ портлашида уч нафар ҳиндистонлик жароҳатланди

Фарғонадаги газ портлашида уч нафар ҳиндистонлик жароҳатланди

Фото: Xabar.uz

11 март куни Фарғона шаҳридаги яшаш хонадонида газ портлади, оқибатда уч нафар Ҳиндистон фуқароси жароҳат олди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».

Улар турли даражадаги термик куйишлар олган ва шифохонага ётқизилган.

Икки нафари 2001 йил ва бир нафари 2003 йилда туғилган жабрланувчилар Фарғона тиббиёт институтида ўқиб, Шарқ кўчасидаги ҳовлида ижара асосида яшаётган бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Олмалиқда ҳиндистонлик ишчиларни том босиб қолиши оқибатида уч нафари воқеа жойида вафот этган, 29 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг