Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғоналик футболчига нисбатан жиноят иши очилди

Фарғоналик футболчига нисбатан жиноят иши очилди

Профессионал футбол клуби футболчилари — Жиззах вилоятида 1993 йилда туғилган Қ.Б ҳамда Сурхондарё вилоятида 1994 йилда туғилган А.С. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс уларнинг банк карталаридаги умумий 18.341.250 сўм пулларини ечиб олинганлигини билдиришган.

Маълум қилинишича, тезкор-қидирув тадбирлари натижасида  пулларни ўзлаштирган шахс футбол клуби аъзоси — Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи 2004 йилда туғилган М.М. эканлиги аниқланган.

М.М. ушбу жиноятни футбол клуби жамоаси машғулотлар ўтказган вақтда футболчилар буюмлари қолдирилганлигидан фойдаланиб, телефон қурилмаларидан банк картаси уланган сим-карталарни ўзининг қурилмасига ўтказиб, СМС-хабарномаларни қўлга киритиш йўли билан амалга оширганлиги маълум бўлди.

М.М.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг