Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фармацевтика агентлигининг янги директори тайинланди

Фармацевтика агентлигининг янги директори тайинланди

Улуғбек Эгамов Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

У мазкур тайинловга қадар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Фармацевтика агентлигининг олдинги раҳбари Сардор Кариев 2022 йилнинг 30 декабр куни Президент томонидан ишдан олинганди. Бунга «Док-1 Макс» препарати воқеаси ва фармацевтика соҳасидаги бошқа камчиликлар сабаб бўлганди.

Кейинчалик Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКда ўтказилган ўрганиш якунларига кўра аниқланган жуда кўп миқдордаги молиявий хато ва камчиликлар ҳамда бюджет маблағларининг сарф қилинишида белгиланган талабларнинг қўпол равишда бузилганлик ҳолатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тўпланган далиллар асосида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК директори К.С. ҳамда содир этилган жиноятларга алоқадор бўлган унинг бир нечта жиноий шериклари иш бўйича гумон қилиниб ушланиб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўллангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг