Давлат тўнтаришига уринишда айбланган Фатҳуллоҳ Гулен вафот этди
Туркияда давлат тўнтаришига уринишда айбланган ва 1999 йилдан буён АҚШда истиқомат қилиб келган Фатҳуллоҳ Гулен 83 ёшида вафот этди.
Маълум қилинишича, Пенсилванияда яшаган Гулен кеча, 20 октябрь куни шифохонада вафот этган.
CNN хабарига кўра, Гулен сўнгги йилларда буйрак этишмовчилиги ва диабет билан курашган.
Туркия ҳукумати Гуленни 2016 йил июлида давлат тўнтаришига уринишда айблаган. Икки кун давом этган қарама-қаршилик натижасида 250 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 2,2 минг киши жароҳат олганди.
Анқара бир неча бор АҚШдан Гуленни экстрадиция қилишни талаб қилган, шунингдек, унинг ташкилоти тарафдорларини сўнггиси жавобгарликка тортилгунига қадар таъқиб қилишини билдирган эди. Туркияда Гулен тарафдорларига қарши амалиётлар мунтазам равишда олиб борилади. Туркияда Гуленнинг FETO ташкилоти — террорчилик ташкилоти деб эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Гулен дунё бўйлаб турк лицейлари тармоғининг асосчиси ҳам ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter