Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фермер хўжаликлари ерни гаровга қўйиб кредит олишлари мумкин бўлади

Фермер хўжаликлари ерни гаровга қўйиб кредит олишлари мумкин бўлади

Фото:«Xabar.uz»

Фермер хўжаликлари ижарага олинган ерни кредит олишда гаровга қўйиши мумкин. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Бизнес-омбудсман етакчи инспектори Ўктам Чориев маълум қилди.

Ер кодексининг 46-моддасига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар фермер ва деҳқон хўжаликларни, боғдорчилик, полизчилик, чорвачилик ва узумчиликни юритиш учун берилади.

Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида
30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади.

Деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 30 гектарни, ғаллачилик ва сабзавотчилик учун камида 10 гектарни ташкил этади. Ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш учун камида 1 гектарни ҳамда кўпи билан 5 гектарни ташкил этади.

Ер участкалари берилганда фермер хўжалиги ўз зиммасига қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги (уч йил учун ўртача йиллик ҳосил ҳисобида) қонун ҳужжатларида белгиланган норматив ҳосилдорликдан кам бўлмаслигини таъминлаш мажбуриятини олади. Бу мажбурият ер участкасини ижарага олиш шартномасида мустаҳкамлаб қўйилади.

Фермер хўжаликлари юритиш учун ер участкалари очиқ танлов асосида ижарага 50 йилгача бўлган, лекин 30 йилдан кам бўлмаган муддатга берилади.

Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар бошқа тенг шартларда устун ҳуқуқдан фойдаланади.

Ер участкасини ижарага олиш шартномаси фермер хўжалигининг бошлиғи ва туман ҳокими томонидан имзоланади.

Фермер хўжалигига берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади. Улар хусусийлаштирилиши, шунингдек олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас.

Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредитлар олишда фермер хўжалиги томонидан гаровга қўйилиши мумкин.

Ер участкасининг ўлчами ва чегаралари фақат фермер хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг