Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФИФА Исроилни мусобақалардан четлатишдан бош тортди

ФИФА Исроилни мусобақалардан четлатишдан бош тортди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Ғазо секторидаги уруш туфайли ташкилот низомини бузгани учун Исроилни барча мусобақалардан четлатмади, деб хабар беради ESPN.

Фаластин футбол ассоциацияси 2024 йилнинг май ойида Исроилни дисквалификация қилиш таклифи билан чиққанди. Манбага кўра, ФИФА бу масалани 2024 йилнинг 31 августигача қолдиришга қарор қилган ва шу тариқа исроиллик футболчиларга Париждаги Олимпиада турнирида қатнашиш имконини берган.

Исроилга қарши шикоятни Фаластиндан ташқари Осиё Футбол Конфедерацияси ҳам қўллаб-қувватлаган.

Миллатлар лигасининг 2024/25 йилги мавсумида Исроил Бельгия, Италия ва Франция терма жамоалари билан бирга А лигасининг иккинчи гуруҳида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг баҳорида ФИФА ва Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Россия терма жамоасини, шунингдек, Россиянинг барча клубларини ушбу ташкилотлар назоратидаги барча мусобақаларда иштирок этишдан четлаштиришга қарор қилди. Бунга Украинага босқин сабаб бўлди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг