Финляндия президенти НАТОга кириш тўғрисидаги қонунни имзолади
Финляндия президенти Саули Ниинистё ўз мамлакатининг НАТОга қўшилиши ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
Туркия ва Венгриядан ташқари Иттифоқнинг барча давлатлари Финляндия ва Швециянинг аъзо бўлишига розилик билдирганди.
Анқарада парламентнинг халқаро алоқалар қўмитаси куни кеча Хельсинки сўровини маъқуллади, энди у қонунчилар томонидан кўриб чиқилади. Бу масала кейинги бир неча кун ичида ҳал бўлади.
Будапешт ҳам Финляндия номзодини келгуси ҳафта бошида кўриб чиқмоқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter