Фирибгарликда айбланган аёл Ўзбекистонга келтирилди

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган комплекс тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган Муллаева Шахиста Ражаповна Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги элчихонаси хабар берди.
Ушбу шахснинг ҳаракатларидан жабрланган фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилиш сўралади.
Шу билан бир қаторда, солиқ ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаган ва божхона қонунчилигини бузиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган 2 нафар шахс (Х.Баротов ва С.Холов) ҳам қўлга олиниб, Ўзбекистон тергов органларига топширилди, дейилади хабарда.
Аввалроқ, одам савдосида айбланган "Соня" исмли шахс Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter