«Fitch Ratings» «Ўзмиллийбанк» АЖ барқарорлик рейтингини «b+»га оширди
«Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги (кейинги ўринларда «Fitch» деб юритилади) «Ўзмиллийбанк» АЖ барқарорлик рейтингини «b» дан «b+»га кўтарди ҳамда хорижий ва миллий валюталардаги узоқ муддатли «emitent defolt» рейтингини (EDR) «Барқарор» прогнози билан «BB-» даражасида тасдиқлади. Бу эса 2021 йилдан бошлаб банк фаолияти муваффақиятли ўзгарганлиги ҳамда банк молиявий операцияларининг ишончлилигининг яна бир далилидир.
Fitch агентлигининг таҳлилий ҳисоботида қайд этилишича, «Ўзмиллийбанк» АЖ барқарорлик рейтингининг «b+» даражасига кўтарилиши, биринчи навбатда, банкнинг Ўзбекистон бозоридаги устунлик даражаси, барча молиявий даврларда активларнинг доимий турғун сифати ва барқарор капиталлашуви билан боғлиқ.
Шунингдек, Fitch агентлиги «Ўзмиллийбанк» АЖнинг тижорат фойдасига йўналтирилган бизнес-модель стратегик йўналиши самараси рентабеллик кўрсаткичларининг яхшиланишига сезиларли таъсир кўрсатишини таъкидлаб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, «Ўзмиллийбанк» АЖ давлат банки сифатида 2023 йил давомида ҳам йирик инвестиция лойиҳаларини, ҳам кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, шунингдек, янги чакана маҳсулотларни жорий этиш орқали чакана сегмент кредитлари улушини ошириш ҳисобига ўз кредит портфелини фаол оширди. Буларнинг барчаси Fitch’нинг жорий рейтинг ҳисоботида ижобий баҳоланган.
Бундан ташқари, банкнинг молиявий барқарорлиги ва операциялари ишончлилиги яна бир бор Fitch томонидан «Барқарор» прогнози билан берилган «BB-» даражасида EDR рейтингида тасдиқланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter