Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Fitch Ratings» «Ўзмиллийбанк» АЖнинг барқарорлик рейтингини «б+» даражасига оширди

«Fitch Ratings» «Ўзмиллийбанк» АЖнинг барқарорлик рейтингини «б+» даражасига оширди

«Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги (кейинги ўринларда – «Fitch») «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ (кейинги ўринларда – «Ўзмиллийбанк» АЖ)нинг барқарорлик рейтингини «b» дан «b+» даражасига кўтарди. Эмитентнинг хорижий ва миллий валюталардаги узоқ муддатли дефолт рейтинги «Барқарор» прогнози билан «BB-» даражасида тасдиқланди.

«Fitch» агентлигининг таҳлилий ҳисоботида қайд этилишича, рейтингнинг оширилиши банк фаолиятининг бизнес жараёнларини кучайтириш ва фаолиятини диверсификация қилишга қаратилган муваффақиятли трансформацияси натижасида бўлди.

Рейтинг агентлигининг қарорига таъсир қилган асосий жиҳатлар қаторида қуйидагилар қайд этилган:

• бизнес-жараёнларни бошқаришга замонавий ёндашувларни муваффақиятли жорий этиш, бу эса операцион самарадорликни оширишга имконият яратди;

• тижоратга йўналтирилган фаолият йўналишларини, жумладан кичик ва ўрта бизнес, хусусий сектор ва чакана кредитлашни ривожлантиришга эътибор қаратилди;

• активлар сифатини тизимли равишда яхшилаш ва капитализациянинг барқарорлигини таъминлаш.

Трансформацияни қўллаб-қувватлаш ва янги бизнес-стратегия

Банк хизматлар диверсификацияланган портфелини фаол ривожлантирмоқда: давлат корхоналари улуши камайиб бормоқда, бу эса кичик ва ўрта бизнес ҳамда чакана хизматлар сегментларида кредитлашнинг кўпайиши билан бирга олиб борилмоқда. «Ўзмиллийбанк» АЖ 2023 йилда даромадларининг ижобий динамикасига эришди, жумладан валюта операциялари бўйича тушумларнинг сезиларли ўсишини кўрсатди.

Давлат қўллаб-қувватлаши банкнинг стратегик ташаббусларини амалга оширишда муҳим роль ўйнайди, бироқ ўзгаришларнинг асосий омили инновацияларга урғу бериш ва мижозга йўналтирилган ёндашувга қайта йўналтиришдир. Бу нафақат бозордаги мавқени мустаҳкамлашга, балки халқаро рейтинг агентликларининг ишончини ошириш имконини берди.

Рейтинг оширилишининг аҳамияти

«Fitch» агентлигининг қарори «Ўзмиллийбанк» АЖнинг ишончлилигини ҳамда унинг Ўзбекистон иқтисодий ривожланишидаги етакчи ўрнини тасдиқлади. Бу эса, банкнинг инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларини амалга ошириш, бизнесни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва мамлакатнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини таъкидлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг