Фожиали ЙТҲ: «Lacetti» кўприкдан қулади
Қашқадарё вилояти Косон туманида катта тезликда ҳаракатланган «Lacetti» қурилиш ишлари олиб борилаётган кўприк устидан қулаб тушди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ хабар қилди.
Маълум бўлишича, жорий йил 8 октябрь куни соат 2:00ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-95 Косон-Шўрбозор автомобиль йўлининг Косон тумани Ушоқтепа қишлоғидан ўтган 8-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
«Lacetti» машинаси ҳайдовчиси ҳаракатланиб келаётиб Ушоқтепа қишлоғи ҳудудида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган кўприкдан пастга тушиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter